Андижонда “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остида тадбири ўтказилди

Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари аҳил ва ўзаро ҳамжиҳатликда яшамоқда. Уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, таълим олиши, қизиқиши ва лаёқатлари бўйича касб-ҳунар эгаллаши, урф-одат ва расм-русумларини адо этиши, миллий анъана ва қадриятларини асраб-авайлаши учун барча шароит яратилган.

            - Жорий йилнинг 30 май куни вилоят Мусиқа ва драма театри биноси олдида Ўзбекистон – умумий уйимиз”  шиори остида тадбири  ўтказилди,-дейди "Ҳунарманд" уюшмасининг Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи Ш.Солиева. - Тадбир доирасида тасвирий санъат асарлари, миллий либослар, ҳунармандлик маҳсулотлари кўргазмалари намойиш қилинди. Ушбу кўргазмада 20 дан ортиқ ҳунармандлар ўз маҳсулотлари билан  иштирок этди.

 "Ўзбекистон  умумий уйимиз" шиори остида ўтказилган дўстлик тадбирида вилоятда ўзаро аҳил, бири бирига фақат яхшиликни соғиниб яшаётган турли миллат вакиллари миллий анъаналари, урф одатларини ўзида мужассам этган кўргазмалар ташкил этдилар.

 

 

 

Уюшма Ахборот хизмати