Зарафшон шаҳрида “Ташаббус-2019” кўрик-танлови саралаш босқичи ўтказилди

Зарафшон шаҳрида Президентимиз соврини учун “Ташаббус- 2019” кўрик-танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Ҳудудлардан 40 га яқин тадбиркор ва ҳунармандлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этди. 

Танлов доирасида ташкил этилган кўргазмада тадбиркор ва ҳунармандлар ишлаб чиқарган саноат ва истеъмол товарлари, ҳунармандчилик маҳсулотларини намойиш этилди.

Ўша куни Зарафшон шаҳрида “ЎЗБЕКИСТОН-АМЕРИКА-КАНАДА БИЗНЕС-ФОРУМИ” доирасида АҚШнинг Клинтон шаҳри мэри Фил Фишер бошчилигидаги делегацияси Навоий вилояти Зарафшон шаҳри ҳокими Анвар Раджабов билан биргаликга "Ташаббус-2019" кӯрик-танловининг шаҳар босқичига ташриф буюрди, шаҳар тадбиркорлари ҳамда ҳунармандлари томонидан ишлаб чиқилган махсулотлар кӯргазмалари билан танишди.

- Жаноб Фил Фишер ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмасини кузатиш чоғида майда ҳайкалтарошлик буюмлари фаолияти билан шуғулланувчи Алим Абдурахмоновдан ўз қўл меҳнати маҳсулоти намуналаридан совға сифатида қабул қилиб олиб, ўз миннатдорчилигини билдириш билан биргаликда ҳунармандлар томонидан ясалган қўл меҳнати маҳсулотларининг нафислиги, ўзгача дид билан тайёрланганлигини эътироф этди, - дейди "Ҳунарманд" уюшмаси Навоий вилоят бошқармаси бошлиғи Ж.Жумаев.

Кўрик-танлов якунида ҳунарманд Умида Сайфиева “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” дея эътироф этилди ва танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш имконини қўлга киритди.

Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. 

 

            Уюшма Ахборот хизмати