Норин туманида “Ташаббус-2019” кўрик-танловида ҳунармандлар иштироки

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар,  фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказилаётган “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг Норин туман босқичи жорий йилнинг 13 май куни туманидаги  ҳунармандлар марказида ўтказилди.

Кўрик-танловда 21 нафар ҳунарманд иштирок этди. Биринчи ўринга Миллий бош кийимлар тайёрлаш устаси Моҳира Туробиддинова сазовор бўлди.

Кўрик-танлов якунида иштирокчиларга диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

 

         Уюшма Ахборот хизмати