Наманганда "Ўзбекистон умумий уйимиз" мавзусида ўтказилган фестивалда ҳунармандлар иштирок этди

Жорий йилнинг 18 май куни "Ўзбекистон – умумий уйимиз” шоири остида дўстлик ва маданият фестивали ўтказилди.

          Наманган Давлат университетида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, вилоятда фаолият юритаётган миллий маданий марказларнинг раҳбарлари, университет ўқитувчи ва профессорлари, талабалар иштирокида “Миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик – барқарорлик омили” мавзусидаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

         Университет ўқитувчи ва талабалари, бадиий ҳаваскорлар томонидан ташкилланган “Инсон манфаатлари – улуғ қадрият” мавзусида тасвирий ва амалий санъат асарлари кўргазмасида турли халқлар тарихи, урф-одат ва анъаналарини акс эттирувчи ҳунармандчилик намуналари, миллий либослар намойиш этилди.

         - Фестиваль Наманган Муҳандислик технология, муҳандислик-қурилиш институтлари, “Ёшлар маркази”, “Дўстлик уйи”да турли миллат вакилларининг маданият ва урф-одатларига оид кўргазмалар намойиши, илмий-амалий семинарлар, фолклор-этнографик ансамблларнинг концерт дастурлари ва бошқа ижтимоий-маънавий тадбирлар билан давом этди,- дейди "Ҳунарманд" уюшмасининг Наманган вилоят бошқарма бошлиғи Ж. Валиев.

 

 

 

Уюшма Ахборот хизмати