Адлия вазирлиги ташаббуси билан Наманган вилояти Чуст туманида "Адлия сайли" ва ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди

Жорий йилнинг 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Наманган вилояти Чуст туманида “Мавлоно Лутфуллоҳ” маданият ва истироҳат боғида "Адлия сайли" ўтказилди. 
         Тумандаги кенг омма иштирокида ўтказилган “Адлия сайли” тадбирида давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, Давлат хизматлари агентлиги, солиқ, банк, молия, бандлик, соғлиқни сақлаш, ер ресурслари ва давлат кадастри, вилоят халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, маданият бошқармалари, транспорт, электр, газ, сув таъминоти корхоналари ва бир қатор жамоат ташкилотлари масъул ходимлари фуқаролар билан очиқ мулоқотда бўлди.

         Меҳнат ярмаркасида вакант иш ўринларига эга корхона ва ташкилотлар ўз фаолияти ҳақида батафсил маълумот берувчи кўргазмали стендлари, тарқатма материалларини иштирокчилар эътиборига ҳавола этишди.

         Тадбирда 9 нафар ҳунармандлар ҳунармандчилик  маҳсулотлари билан фаол иштирок этди.

 

 

 

 

Уюшма Ахборот хизмати