Косон туманида “Халқаро бизнес форум” бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 5 май куни Қашқадарё вилоятининг Косон туманда “Халқаро бизнес форум”  ўтказилди. 7 та хорижий давлатларнинг 20 га яқин савдо-сотиқ компаниялари вакиллари ҳамда  вилоят, туман хокимининг  инвестициялар, ташқи савдо масалалари бўйича маслаҳатчилари, туман  ҳоким  ўринбосарлари, тумандаги ташкилот  раҳбарлари,шунингдек  "Ҳунарманд"  уюшмасининг туман бўлими иштирокида қишлоқ хўжалиги, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва  ҳунармандчилик соҳасида асбоб ускуналар етказиб бериш, экспорт, импорт ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш юзасидан бир қатор компаниялар билан шартнома  ва  меморандумлар  имзоланди.

            Ушбу  форум  орқали  тумандаги  турли  хил  йўналишдаги  тадбиркор-фермерлар  билан  бир  қаторда  ҳунармандлар  ҳам ўз  маҳсулотлари  билан  иштирок  этди.  Тадбирда  20 нафардан ортиқ ҳунармандлар  иштирок этишди.

 

 

Уюшма Ахборот хизмати